Янги Наманган туманида саноат ривожланмоқда
2026-03-01 17:25:00 / Янгиликлар

Умумий қиймати 20 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа доирасида 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий фармацевтика корхонаси барпо этилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўрганишлари давомида мазкур корхонада бўлиб, амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар билан қизиқди.
Кейинги манзил Косонсой кўчасида жойлашган “Sas teks invest” МЧЖ тикувчилик корхонаси бўлди. Бу ерда тайёрланаётган футболкаларга хорижда талаб катта. Айни вақтда маҳсулотнинг асосий қисми буюртма бўйича Америка қўшма штатларига етказиб берилмоқда.
Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатда муаммолари, келгуси режаларини ҳам ўрганиб, фаолиятни янада кенгайтириш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









