Ҳиндистоннинг машҳур «Krishna Diagnostics» диагностика марказлари тармоғи вакиллари Наманганда!
2026-03-01 10:30:00 / Янгиликлар
Фармацевтика ва диагностика соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга мазкур компания тажрибали мутахассислар жамоаси билан биргаликда Ҳиндистоннинг 150 дан ортиқ туманларида 2000 дан зиёд самарали фаолият юритаётган диагностика марказлари ва лабораториялар тармоғини шакллантирган. Айни вақтда 150 дан ортиқ компьютер томография (КТ) ускуналари, 100 дан ортиқ МРТ аппаратлари, 1800 дан ортиқ рентген марказларига эга.
Компания ижрочи директори Яш Мутха бошчилигидаги делегация Наманган тиббиёт соҳасига инвестиция киритиш мақсадида вилоятимизга келди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда хорижий компаниянинг мавжуд имкониятлари ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
"Krishna Diagnostics" компанияси вакиллари айни вақтда вилоятимиздаги бир қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, мавжуд шароитлар билан танишмоқдалар.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
