Ёшларга ажратилган ер: ҳам бандлик, ҳам даромад таъминланмоқда.
2026-02-26 17:15:00 / Янгиликлар

Жумладан, “Хўжақўрғонча” маҳалласида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 5 нафар ёшга ажратиб берилган 1 гектар 15 сотих ер майдонида қулупнайзор ташкил этилди. Қулупнайлар замонавий агротехнология асосида плёнка остида экилган бўлиб, бу усул намликни сақлаш, бегона ўтларни камайтириш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда майдонда парвариш ишлари қизғин давом этмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралар раҳбарлари билан бирга мазкур қулупнайзорга ташриф буюриб, ёшлар билан мулоқот қилди. Ер майдонларидан самарали фойдаланиш, даромадни ошириш масалалари муҳокама этилди.
Қайд этилганидек, бундай лойиҳалар ёшларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши, тадбиркорлик кўникмаларини мустаҳкамлаши ва маҳаллаларда бандликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Норин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






