65-халқаро "Гуллар фестивали" маҳаллалардан бошланади
2026-02-25 13:15:00 / Янгиликлар

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур маҳаллада бўлиб, гулчиларнинг айни пайтдаги юмушлари, фестивалга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Маҳаллада гулчи тадбиркор Ойбек Нуриддинов томонидан истиқболли навларни кўпайтириш, хориждан келтирилган кўчатларни маҳаллийлаштириш орқали янги навлар яратишга йўналтириш мақсадида 70 сотих ер майдонида “Ҳусанбой фирдавс гуллари кластери” ташкил этилган бўлиб, кластернинг ўзида 20 нафар, кооперация асосида эса 300 дан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланган.
Вилоят раҳбари иссиқхоналарда янги мавсум учун гул кўчатлари етиштириш жараёнини кўздан кечириб, жорий йил юбилейи нишонланадиган халқаро "Гуллар фестивали"га тайёргарлик доирасида долзарб вазифаларни белгилаб берди.








