Хонадонда қўйчилик: қизиқиш ортидан даромад топаётган тадбиркор
2026-02-22 15:15:00 / Янгиликлар

Янги Наманган тумани "Гўзал" маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи Содиқжон Қозоқов шулардан бири. Ёшлигидан қўйчиликка қизиққан хонадон эгаси хонадонида дастлаб кичик қўра қурган эди. Қўй – барака дейишади. Бунинг исботи ўлароқ Содиқжон аканинг қўраси йил сайин кенгайиб бормоқда. Айни пайтда 65 бош зотдор қўйи бор.
-Вақти келганда 100 бошдан оширган давримиз ҳам бўлди, тирикчилигимиз шунинг ортидан, яхшигина даромад топиб, уй-рўзғорни эплаб турибмиз. Шаҳар жойда бунча қўй боқиш осон эмас. Қўрамизни доимо покиза сақлаб, қўни-қўшниларга ҳалақит қилмаслик чоралари эътиборимизда, - дейди хонадон эгаси С.Қозоқов.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги ўрганишлари давомида мазкур хонадонда ҳам бўлди.
Тадбиркор билан суҳбатда қўйчиликнинг афзалликлари, ем-хашак масаласи, келгуси режалари юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






