«Ахсикент минтақа туризмида алоҳида аҳамиятга эга объект. Барпо этилаётган очиқ осмон музейларининг ҳар бири катта тарихдан сўзлайди», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.
2026-02-21 16:40:00 / Янгиликлар
Айни пайтда давлатчилигимизнинг 3000 йиллигига гувоҳлик берувчи масканда кенг кўламли ишлар кетмоқда. XIX, XVIII қазув объектлари музейлаштириб бўлинди. VIII қазув объектининг усти ёғоч конструкцияда тўла ёпилди.

Экспонатлар музейини тўла рақамлаштириш, тарихни виртуал реалликда тиклаш ишлари бошланган бўлиб, бу бўйича турк меъморлари ишлашмоқда.
Вилоят раҳбарига амалга оширилаётган жараёнлар, яъни навбатдаги объектларда бетон ишлари якунлангани, Ахсикент ва Ахсини Сирдарё ёқалаб 4,2 километрлик йўл билан боғлаш ҳаракатлари бошлангани тўғрисида маълумот берилди.
Шавкатжон Абдураззоқов масъулларга қурилиш ишларини жадаллаштириш ва пухта бажариш, яқинлашиб келаётган янги туризм мавсумида сайёҳлар оқимини кўпайтириш чораларини кўриш зарурлиги бўйича мутахассисларга кўрсатмалар берди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









