Чиқиндини қайта ишлаш — экологик аҳамиятга эга йирик инвестицион лойиҳа
2026-02-20 16:40:00 / Янгиликлар

Зарафшон МФЙ ҳудудида “Everbright Environmental Energy Namangan” МЧЖ XK томонидан Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 141,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёни билан яқиндан танишди.
Маълумот учун, лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 547,5 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланади ҳамда 310 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу ҳажмнинг 254 миллион кВт·соати электр тармоқларига узатилиб, қарийб 300 минг нафар аҳолининг йиллик электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш имкони яратилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида 180 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланиши режалаштирилган.









