ЧОРВАЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИКДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР: УЙЧИДА НАСЛЧИЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА.
2026-02-19 14:05:00 / Янгиликлар

Шу боис Уйчи туманида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. "Ахси" маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Юксалиш чорва файз” наслчилик фермер хўжалигида Мўғулистон давлатидан “Баят” зотли 720 бош наслли қўйлар олиб келиниб, кўпайтирилмоқда. Кластер ташкил этилиб, йил охирларида аҳолига наслли қўйларни етказиб бериш кўзланган.
«Водий кумуш парранда» МЧЖ томонидан 3,7 гектар ер майдонида 1 миллион бош товуқ боқишга мўлжалланган замонавий паррандачилик фермаси барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
"Оқтош" маҳалласида яшовчи Одилжон Жўраев хусусий чорвачилик хўжалигида
50 бош зотдор қорамол парвариш қилмоқда. Бу каби янги лойиҳалар деярли ҳар бир маҳаллада бор.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов чорвачилик ва паррандачилик лойиҳалари билан танишиб, зотли наслли қўйларни кўпайтириш, паррандачиликни ривожлантириш аҳолининг бандлигини таъминлаш билан бирга, гўштга бўлган эҳтиёжини ҳам қондиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Вилоят раҳбари ички йўллар четидаги закан-зовурларда ўрдакчиликни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









