“Биз гиёҳвандликка қаршимиз!”— навбатдаги ёшлар фестивали ана шу шиор остида ўтди.
2026-02-18 19:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, Президент ташаббуслари ва давлат сиёсатида ёш авлодга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Фестивал доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари — “Ёшлар меҳнат ярмаркаси”, расмлар танлови, китоблар ярмаркаси, концерт дастури, ҳарбийлар чиқиши, ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ногиронлпиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ва савдоси, “Заковат” интеллектуал ўйини, шахмат, футбол, волейбол, бокс, кураш, стол тенниси, армрестлинг, камондан ўқ отиш, миллий халқ ўйинлари ва “Ош чемпионати” танлови иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Гала концертда эстрадамиз ёрқин юлдузи Севинч Мўминова томонидан куйланган шўх ва дилторлар қўшиқлар йиғилганларга қайноқ кайфият бағишлаган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти, сўз устаси Мирзабек Холмедовнинг чиқишлари барчага аъло кайфият улашди .
Фестивал давомида барча мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Косонсой тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









