Беданачилик даромадли соҳа
2024-06-06 13:45:00 / Янгиликлар

Бедана боқиб даромад олаётган хонадонлар сони туманнинг Сирмоқ ,Катта Оқтовлиқ, Мустақилликнинг 20 йиллиги маҳаллаларида кўплаб топилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ва туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида маҳаллабай ўрганишни шу жойдан бошлади.
Сирмоқ маҳалласида яшовчи Қобулжон ака Қўчқоров 2023 йили қизиқишга 1,5 минг бош бедана боқишга киришганди. Бугунга келиб уларнинг сони 10 000 бошга етди. Шу вақт оралиғида у 200 миллион сўм даромад кўрди.
Тадбиркорнинг айтишича, кунига 7-8 мингта тухум йиғиб олишади. Донаси 500 сўмдан, ана энди фойдани чамалаб кўраверинг. Бундан ташқари, инкубаторийда бедана очириб, харидорларга етказади.
Эндиликда тиниб-тинчимаган тадбиркор ғоят парҳезбоп, витаминларга бой бедана гўшти ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи. Чунки бедана полапони 35-40 кунда етилади ва бемалол гўштини олиш мумкин.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.







