Ватан ҳимоячиларига эътибор — Президент топшириқлари амалда!
2026-02-12 19:25:00 / Янгиликлар

Дастлаб замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси, Қуролли Кучлардаги янги инновациялар ва жанговар чиқишлар намойиш этилди. Бу армиямиз қудрати ва салоҳияти изчил юксалиб бораётганини яна бир бор кўрсатди.
Шундан сўнг ёш ҳарбийлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Бош Қўмондон томонидан ҳарбийларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имтиёз ва шароитлар, селектор йиғилишларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Ёш аскарлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот уларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир давомида ҳарбийлар учун яратилган шароитлар билан танишилди ҳамда ёшлар ва ҳарбийлар ўртасида интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.
Бундай учрашувлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва армиямиз сафида хизмат қилаётган ўғлонларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.









