Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси тез орада янги бинода фаолият бошлайди
2024-06-02 13:50:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, Наманган шаҳрининг “Марғилон” маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ “Стандартлаштириш маркази” биноси “Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги” вилоят бошқармаси учун ажратилган.
Айни пайтда мазкур объектда кенг кўламли таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Янгича қиёфага кирган ушбу бинода пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Яқин кунларда бино тўлиқ жиҳозланиб, фойдаланишга топширилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш жараёни билан яқиндан танишиб, камчиликларни бартараф этиш, ишни тез ва сифатли бажариш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






