Мактабгача таълим қамрови кенгаймоқда, шароитлар ҳам яхшиланяпти
2024-06-03 12:05:00 / Янгиликлар

"Резаксой" маҳалласидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг аввалги биноси 1972 йилда қурилган бўлиб, 70 ўринга мўлжалланган ҳамда мослаштирилган эди.
Аҳоли талаблари ва эҳтиёждан келиб чиқиб, инвестиция дастури асосида 4 млрд. 800 млн. сўм маблағ эвазига болажонлар учун янги бино қуриб берилди. Натижада 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси қад рослади.
Унинг очилиш маросими "Резаксой"ликлар учун чинакам байрам тусини олди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, йиғилганларни янги бино билан табриклади.
Ўз навбатида маҳалла нуронийлари ҳам эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.
Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, яратилган шароитлар билан танишилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









