Чуст туманида маҳаллага янги бино фойдаланишга топширилди
2026-02-10 14:00:00 / Янгиликлар

Ана шу эзгу саъй-ҳаракатлар доирасида “Янги боғишамол” маҳалласи фуқаролар йиғини учун барпо этилган енгил конструкцияли янги маъмурий бино қисқа фурсатда битказилиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган ушбу бинода маҳалла ходимлари ҳамда фуқаролар учун барча қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратилган.
Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, маҳаллаларни моддий-техник жиҳатдан янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалла “еттилиги”, фаоллар ва нуронийлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Таъкидланганидек, маҳалла — аҳоли билан давлат ўртасидаги энг яқин ва ишончли бўғин ҳисобланиб, унинг самарали фаолияти учун муносиб шарт-шароитлар яратиш фуқаролар манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









