Яширин иқтисодиётни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ишлар муҳокама қилинди.
2026-02-06 20:20:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Наманган вилоятида яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқ солиш базасини кенгайтириш, фойдаланилмаётган захираларни сафарбар қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва 2026 йилда бюджетга жалб қилиниши кутилаётган қўшимча даромадларни таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижроси муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят солиқ, Иқтисодий жиноятларга карши курашиш департаменти Наманган вилояти бошқармалари бошлиқлари ҳисобот бердилар.
Амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, айниқса, бозорлар фаолиятини тартибга солиш, рақамлаштириш, умумий овқатланиш шоҳобчаларида назорат-касса машиналари фаолиятини қатъий йўлга қўйиш ва бошқа йўналишлардаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Вилоят раҳбари муҳтарам Президентимиз томонларидан айни соҳага қаратилаётган эътибор ва унинг масъулияти ҳақида тўхталиб, ижроси бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









