“Ҳунармандлар шаҳарчаси”: бетакрор лойиҳа, тармоқ ривожи учун янги имконият!
2026-02-02 16:00:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст туманида барпо этилаётган “Ҳунармандлар шаҳарчаси” қурилиши жараёни билан танишди.

Ўрганиш давомида вилоят раҳбарига мастер-режа асосида олиб борилаётган ишлар, шаҳарча инфратузилмаси, ҳунарманд усталар учун яратилаётган ишлаб чиқариш хоналари, савдо майдончалари, кўргазма павильонлари ҳамда хизмат кўрсатиш масканларининг қурилиш босқичлари юзасидан батафсил маълумот берилди.
Вилоят ҳокими тадбиркор-ҳунармандлар билан суҳбатлашиб, олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратди. Масъулларга қурилиш жараёнларини янада жадаллаштириш, объектларни зарур қурилиш материаллари ва техника воситалари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








