Наманган-Австрия ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
2026-01-30 11:40:00 / Янгиликлар

Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда кейинги йилларда Наманган вилояти ва Австрия Республикаси ўртасида ўзаро дўстона муносабатлар ривожланиб бораётгани, айниқса, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик натижалари эътироф этилди.
Таъкидлаш жоиз, бу галги делегация таркибида ҳам Австриянинг йирик ишбилармон доиралари - қишлоқ хўжалиги кластери, AME International GmbH, Fundermax GmbH, SZ-Kontakt Trans GmbH компаниялари вакиллари бор.
Мулоқотда қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, транспорт логистикаси, экспорт йўналишларида ҳамкорликни янада кучайтириш, маҳаллий ишбилармонлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, ҳудуддан Европа Давлатларига мева экспортини йўлга қўйиш, Наманганда чорвачилик йўналишида ўқув маркази ташкил этиш, ёш деҳқонларни Австрияда малакасини ошириш, саноат, инвестиция масалаларида наманганлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишиб олинди.
Учрашув давомида меҳмонларга Наманганда ўтказиладиган халқаро "Гуллар фестивали" ҳақидаги видеоролик намойиш этилиб, жорий йилда ўтказиладиган 65-юбилей тадбирларига таклиф этилдилар. Австрия Республикаси вакиллари 65-халқаро "Гуллар фестивали"да иштирок этиш истагини билдирдилар.
Айни вақтда Австрия делегацияси вилоятимиздаги имкониятлар билан жойига чиққан ҳолда яқиндан танишмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









