TBC Bank Наманганда маркетинг фаолиятини кучайтириш ҳаракатида
2026-01-29 14:05:00 / Янгиликлар
Грузиянинг TBC Bank Croup PLC компанияси шўъба банки ҳисобланган Ўзбекистондаги акциядорлик тижорат банки - TBC Bank маркетинг-реклама йўналишида ҳудудлардаги миллий қадриятлар, ҳунармаднчилик, оддий одамлар орасидаги машҳур инсонлардан кенг фойдаланади. Ҳудди шу мақсадда банкнинг маркетинг бўйича директори Нодира Султонхўжаева бошчилигидаги вакиллар вилоятимизга келди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан учрашувда вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, қадриятлари ва брендларидан тарғиботда кенг фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.
Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


