Тўрақўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2026 йил дастури муҳокама қилинди.
2026-01-28 09:55:00 / Янгиликлар

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган режалар, “Йўл харита”лари тақдимотида акс этганидек, йил давомида жами 223,4 миллиард сўмлик лойиҳалар тадбиқ қилинади.
Туман ҳокими Шерали Қосимов янги уй-жойлар барпо этилиши, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, коммунал хизматлар сифатини ошириш, савдо ва сервис хизматлари кўрсатишни янада яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш, инвестициялар жалб этиш каби муҳим йўналишларда олиб бориладиган ишлар ҳақида батафсил ахборот берди.
2026 йилда туманда экспорт ҳажми 164,4 миллион долларга етказилиб, шундан саноатда 136,4 миллион доллар, мева-сабзавотда 28 миллион долларни ташкил этиши режалаштирилган. Бунинг учун янги боғларни кўпайтириш ва дунё бозорига мос навли кўчатлар экиш тадориги кўрилган.
Вилоят ҳокими лойиҳаларда акс этган ишлар кўлами бўйича ўз мулоҳаза ва таклифларини билдирди. Тўрақўрғон туманининг вилоятда ўз ўрни борлигини эътироф этди ва ҳаракатлар шунга мос давом этиши лозимлигини таъкидлади.
Якунда тақдимотни янада такомиллаштириш, лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








