Тайинлов
2024-05-23 12:35:00 / Янгиликлар
Дилмурод Аҳмедов 1984 йилда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти Олий. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2-даражали адлия маслаҳатчиси.
Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти адлия бошқармаси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиликдан бошлаган. Ўтган йиллар давомида вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда ишлаган. 2019-2021 йилларда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
2021 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
