Наманган вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди
2024-05-25 10:05:00 / Янгиликлар

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга йўллаган табриги ўқиб, эшиттирилди.
“Илм — саодат калити” шиори остида ўтган тадбирларда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, вилоят фаоллари, ота-оналар вакиллари иштирок этдилар.
Хусусан, вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов Наманган шаҳридаги 1-сонли, солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳратали Имомов Наманган туманидаги 18-умумтаълим мактабида ёшларнинг қувончига шерик бўлишди.
Маълумот учун: шу йилнинг ўзида наманганлик 1 287 нафар битирувчи ўқувчи IELTS ҳамда 891 нафар битирувчи миллий сертификатига эга бўлдилар. 1 157 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан аввал хорижий ва юртимизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









