Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археологик парки ҳамда унга ёндош ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
2026-01-20 19:05:00 / Янгиликлар

Сўнгра Ахсикентда янги бунёд этилган экспонатлар музейи, Умаршайҳ Мирзонинг рамзий каптархонасида бўлинди. Музейни ўзига хос дизайнда жиҳозлаш бўйича таклифлар билдирилди. X-XII асрларга оид ерости сув иншооти қолдиқлари устини ёпиш бўйича бажарилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек Сирдарё соҳилларида ташкил этилаётган ҳордиқ чиқариш масканларидаги жараёнлар кўздан кечирилди. Хусусан, уч километрлик «Саломатлик йўлакчаси» қурилиши, «Ахсикент» оилавий ҳордиқ чиқариш мажмуаси фаолияти ўрганилди.
Вилоят ҳокими яқинлашиб келаётган янги туризм мавсумида сайёҳлар оқимини кўпайтириш чораларини кўриш зарурлиги бўйича мутахассисларга кўрсатмалар берди. Айниқса, шу ҳудудда истиқомат қилувчилар туризм орқали даромад кўриш мақсадида меҳмон уйларини очишлари зарурлиги айтилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








