Чортоқ туманида йирик кўприк лойиҳаси: D–111 йўлида замонавий иншоот барпо этилади
2026-01-20 14:40:00 / Янгиликлар

Уйчи ва Чортоқ туманларини боғловчи мазкур иншоот ҳудудлараро қатновда муҳим аҳамият касб этади.
Бироқ, йиллар давомида табиий омиллар — коррозия ва ер юзи эрозияси таъсирида кўприк конструкцияларида эскириш ҳолатлари кузатилган. Шу боис, йирик ва мураккаб муҳандислик иншооти сифати ва хавфсизлигини таъминлаш учун уни қайта қуриш зарурлиги туғилган.
Ҳозирда мазкур йўл ўтказгич ўрнида замонавий талабларга жавоб берадиган, ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ва ҳар томонлама қулай янги кўприк барпо этиш режалаштирилган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов объектда бўлиб, кўприкни қайта қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти билан танишди.
Бундай йирик иншоотларни қуришда пухта ҳисоб-китобларга асосланган, барча техник ва хавфсизлик талабларини ўз ичига олган сифатли лойиҳа ишлаб чиқиш ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Чортоқ тумани ҳокимлиги
Aхборот хизмати





