«Ипак йўли бўйлаб туризм тармоқларини яратиш» халқаро илмий-амалий конференцияси | Нетворкинг, амалий натижа, туризм тараққиёти
2024-05-22 10:25:00 / Янгиликлар

Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZ ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигидаги тадбирда GiZнинг Ўзбекистондаги раҳбари Йоахим Фриц, Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов, Қорақалпоғистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Расул Зарикеев, водий вилоятлари ҳоким ўринбосарлари ҳамда 12 мамлакатдан келган 20 дан ортиқ экспертлар қатнашдилар.
Унда GiZнинг CTN-49 лойиҳаси тақдимот қилинди, келгуси режалар белгиланди.
Ахсикентнингистиқболдаги лойиҳалари тақдимот қилинди. У Туркиянинг Yediyildiz компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бир заррасигача пухта заминга эгадир.
Сессияда ToursmLab раҳбари Темур Мирзаев томонидан Чуст брендинги тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ҳозиргача қилинган ишлар ҳақида сўз борди. Унинг кейинги босқичлари бўйича кенгашилди.
Туризм ривожида АйТи соҳанинг ўрни бўйича янги ёндашувлар таҳлил этилди.
Медиа Департамент




