Чуст туманидаги "Чиқиндини ёқиш орқали электр энергия ишлаб чиқариш" лойиҳаси жадаллашади
2026-01-17 15:15:00 / Янгиликлар
"Зарафшон" МФЙ ҳудудидан экосаноат зонасини ташкил этиш учун танлаб олинган 15 гектар ер майдонининг 10 гектарида “Everbright Environmental Energy Namangan” МЧЖ ХК томонидан хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа қиймати 150 млн. долларни ташкил этади.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қурилиш бўйича масъуллар билан учрашиб, муаммоларни ўрганди. Уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Маълумот учун: лойиҳа ишга тушиши ҳисобига 547,5 минг тонна чиқинди қайта ишланади, 310 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, шундан 254 млн кВт·соати тармоққа узатилади. Бу, тахминан 300 минг аҳолининг йиллик электр энергияга бўлган эҳтиёжини қоплайди. Энг асосийси, янги лойиҳа натижасида 180 нафар юртдошларимизнинг доимий бандлиги таъминланади.
Чуст тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





