Иссиқхона — барқарор даромад манбаи
2026-01-16 15:45:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, қишлоқ хўжалиги соҳасида қишки агротехник тадбирларнинг бажарилиши, шунингдек, фермер ва томорқа ерларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Косонсой туманида бўлиб турибди.

Туманнинг Қуқумбой ММТП ҳудудида тадбиркор Отабек Раҳмонов томонидан 1 гектар ер майдонида 1 миллиард сўм инвестиция ҳисобига замонавий ва кўркам иссиқхона барпо этилган. Мазкур иссиқхонада илғор агротехнологиялар асосида 30 минг туп помидор, бодринг ҳамда булғор қалампири кўчатлари етиштирилиб, парваришланмоқда.
Иссиқхона фаолияти натижасида 10 та доимий ва 15 та мавсумий иш ўрни яратилган. Маҳсулотлар ички бозорларга мунтазам равишда етказиб берилмоқда.
Вилоят ҳокими мазкур иссиқхона фаолияти, тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан танишди. Шунингдек, тажрибани оммалаштириш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









