Йўл инфратузилмаси: қурилишда бой тажрибага эга хорижий компаниялар жалб этилмоқда
2026-01-13 18:50:00 / Янгиликлар

Хитойнинг қурилиш ва транспорт инфратузилмаси билан шуғулланадиган қурилиш компанияси - Чжунсинь бош директори ўринбосари У Шидзе бошчилигидаги делегация вилоятимизга келди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилиб, кейинги йилларда Наманганда олиб борилаётган бунёдкорликлар, хусусан, йўл қурилиш соҳасидаги янги режалар ҳақида тўхталди.
Делегация раҳбари У Шидзе компания имкониятлари ва тажрибаси, амалга оширган йирик лойиҳалари билан таништирди.
Вилоят ҳокими хорижий компанияларни жалб этишдан мақсад қурилаётган йўлларни жаҳон стандартларига мос, замонавий ҳолда, жадал суръатда барпо қилиш эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида, хорижий компания вакиллари инвестиция киритишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Айни вақтда Чжунсинь компанияси вакиллари Наманганда амалга ошириладиган янги лойиҳалар билан яқиндан танишмоқдалар.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати




