Қиш мавсуми: болаларга яратилган шароитлар эътиборда!
2026-01-12 13:50:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида 2-сонли ДМТТда бўлди.

Мазкур муассасада 12 та гуруҳда 330 нафар бола тарбиланади. Болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, иссиқлик таъминоти, аутсорсинг хизмати фаолияти билан танишилди.
Вилоят раҳбари мактабгача таълим ташкилотида шарт-шароитларни яхшилаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






