Президент топшириғи амалда: «Наманган - Чодак - Наманган» шаҳарлараро поезди йўлга қўйилмоқда!
2024-05-16 08:30:00 / Янгиликлар

Шу муносабат билан бугун Наманган темир йўл вокзалида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Вилоят фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир карнай-сурнай садолари остида чинакам байрамона тус олди.
Сўзга чиққанлар кейинги йилларда ҳурматли Президентимиз бошчиликларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётганини таъкидлаб, йўл инфратузилмаси, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасидаги амалий ишларга тўхталдилар.
Шундан сўнг «Наманган - Чодак - Наманган» шаҳарлараро поезди ҳаракати бошланди.
Маълумот учун: поезд 2024 йил 16 майдан бошлаб ҳар куни аниқ жадвал асосида ҳаракатланади. Хусусан;
6351 - "Наманган-Чодак" йўналишидаги рейс соат 08:10 Наманган шаҳридаги марказий темир йўл вокзалидан йўлга чиқиб, соат 11:16 да Чодак темир йўл вокзалига етиб боради.
6352 - "Чодак-Наманган” йўналишидаги рейс соат 19:20 да Чодак темир йўл вокзалидан йўлга чиқиб, соат 22:31 да Наманган шаҳрига етиб келади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.








