Танишинг: Уйчи тумани ҳокими Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич!
2025-12-29 15:50:00 / Янгиликлар

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти молия бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида бошлаб, бош иқтисодчи ва бўлим бошлиғи лавозимларида, 2017-2019 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири, 2019-2020 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда 2020-2021 йиллар давомида вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди. Қарор халқ депутатлари Уйчи тумани кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида маъқулланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
