Танишинг: Янги Наманган тумани ҳокими Карабаев Адҳам Жакбаралиевич!
2025-12-29 15:45:00 / Янгиликлар

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда “Электрқишлоққурилиш” ОАЖ 11-сонли механизациялашган жамланма электромонтёрлигидан бошлаб, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда электромонтёр, муҳандис, етакчи муҳандис, Наманган тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи, "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" директори ўринбосари вазифаларида фаолият олиб борган.
А. Карабаев мазкур тайинловга қадар "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Карабаев Адҳам Жакбаралиевични Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарор халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
