Мингбулоқда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
2025-12-28 21:20:00 / Янгиликлар
Мингбулоқ туманидаги Шердор мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилиб, соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, деҳқон ва фермерларни, механизаторлар ҳамда соҳа мутахассисларини касб байрами билан самимий муборакбод этди.
Байрам дастури доирасида йил давомида юқори натижаларга эришган, ташаббускор ва намунали меҳнати билан ажралиб турган фаоллар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбир байрамона кайфиятда, миллий дастурхон ва самимий суҳбатлар остида ўтди. Эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.









