Ишлашни истаган имкон топади, меҳнати даласида акс этиб туради
2024-05-14 08:35:00 / Янгиликлар

«Навоий» ММТП ҳудудидаги
«Аминжон Ҳасанов» фермер хўжалигида 32 гектар майдонга Хитойдан келтирилган чигит экилган.
Бир текисда ундириб олинган ниҳоллар биринчи ишловдан сўнг баравж ривожланмоқда. Айни пайтда далада ишчи кучидан унумли фойдаланиляпти. Ягоналаш якунланиш арафасида. Изланувчан фермер дала четларига ток кўчатлари ўтқазиб, парваришламоқда.
Вилоят раҳбари «Акбархон Абдуғаффор ўлкаси» хусусий корхонаси дала майдонида ғўзани баргидан озиқлантириш мақсадида суспензия тайёрлаш жараёни, чуқур юмшатиш, ягоналаш ишларини кўздан кечирди.
Агротехник тадбирларни тезлатиш, зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан топшириқ берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.








