"Янги Ўзбекистон боғи"- қурилишни тез ва сифатли амалга ошириш керак
2024-05-12 11:00:00 / Янгиликлар

Вилоят раҳбари бош лойиҳа бўйича олиб борилаётган қурилиш ишларини мутахассислар иштирокида муҳокама қилди. Жараённи тезлатиш баробарида сифатга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Хабарингиз бор, Наманганда шу йил 19 майдан бошлаб, қирқ кун давом этадиган 63-халқаро "Гуллар фестивали"нинг айрим маданий тадбирларини бу ерда янги қурилган ёзги амфитеатрда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда амфитеатрда пардозлаш ишлари якунланиш арафасида. Атрофида эса ободонлаштириш жараёни давом этмоқда.
Вилоят ҳокими ушбу мажмуани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, бунинг учун қурувчи-ишчилар сонини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









