Марказдан олис маҳаллада Давлат мактабгача таълим ташкилоти янги бинода фаолият бошлади
2025-12-24 19:10:00 / Янгиликлар
Учқўрғон туманида инвестиция дастури ижроси доирасида "Элатан" маҳалласидаги 43-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган бинода болажонлар учун барча шароит ва қулайликлар яратилган.
Муассасанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, соҳада фаолият юритаётган мутасаддилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, бундай замонавий мактабгача таълим муассасаларининг барпо этилиши болажаонларнинг мактабгача таълим билан қамровини ошириш, ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш ҳамда ота-оналар учун қулайликлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Байрам арафасида қўшалоқ қувончга эга бўлган болажонларга Янги йил совғалари топширилди.
