Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон туманида фаолият юритаётган техникумлар фаолияти ҳамда уларнинг истиқболли режалари билан танишди.
2025-12-24 18:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари асосида Учқўрғон туманида 4 та техникум ташкил этилган бўлиб, уларда замонавий касб-ҳунарларга ихтисослашган кадрларни тайёрлаш, ёшларни меҳнат бозори талабларига мос равишда ўқитиш ҳамда амалиётга йўналтирилган таълимни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ташриф давомида вилоят раҳбари таълим сифатини ошириш, ўқув-амалий базани мустаҳкамлаш, иш берувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.









