Уйчи туманида аҳолининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжи юқори. Шу мақсадда кўп қаватли тураржой бинолари ва массивлар қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2025-12-24 14:30:00 / Янгиликлар
Туман марказидаги Навоий МФЙ ҳудудида "Шайдуллохон пардоз қурилиш" МЧЖ томонидан 7 қаватли 56 та замонавий тураржой биноси қад ростлади. Мазкур кўп қаватли хонадонлар тез кунларда ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган.

Боғ МФЙ ҳудудида “Atlant towles” МЧЖ томонидан 5 қаватли, 1, 2,3 хонали, 108 та хонадондан иборат замонавий тураржой биноси қад ростламоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу кўп қаватли уйларнинг қурилиши сифати, яратиладиган шарт-шароитлар, коммуникация тармоқлари, ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга зарур топшириқлар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






