Уйчи туманида саноат корхоналари сони йилдан-йилга ошиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда.
2025-12-24 14:00:00 / Янгиликлар
Тумандаги “Баркас Текс” МЧЖда сочиқ ва мато ишлаб чиқариш цехлари фаолият бошлаганига ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Бундан уч ой олдин иш бошлаган сочиқ цехида Италия ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган 30 та станок ўрнатилиб, 55 та доимий иш ўрни яратилди. Ҳозирда ойига 130 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот Россия, Украина, Италия, Германия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Жамиятнинг тикувчилик, тўқувчилик, тўқув-трикотаж, ип йигириш цехларида жами 850 та доимий иш ўринлари яратилган.
Янги йил арафасида жамиятда ўн беш хил турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган тикув цехи фаолиятини бошлади. Тикувчилик цехи фойдаланишга топширилди. Цехда ўн беш хил турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда бу ерда 300 нафар хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланди. Қўшимча яна 200 та янги иш ўрни яратилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тумандаги ўрганишлари давомида мазкур жамиятда амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






