Дуал таълим: ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, чет тилларини ўқитиш масалалари эътиборда!
2025-12-23 15:50:00 / Янгиликлар

Айни кунда мазкур даргоҳда 657 нафар ўқувчилар 8 та йўналиш бўйича таҳсил олмоқдалар. Политехникумда дуал таълим йўналишида 6 та корхона билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бундан ташқари қўшма таълим дастурлари асосида кадрларни тайёрлаш бўйича Белоруссия билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 156 нафар талаба тракторчи-машинист йўналишида таълим олмоқда.
Вилоят ҳокими таълим муссасасида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, ўқув хоналарининг иссиқлик билан таъминланганлик ҳолатини кўздан кечирди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашиб, фикр-мулоҳазалари, таклифларини тинглади.
Шу ерда вилоят раҳбари 2026-2030 йилларда тумандаги 4 та политехникумларни ривожлантириш, Вьетнам, Германия, Финляндия, Хитой каби хориж тажрибаларини оммалаштириш юзасидан олиб бориладиган ишлар тақдимоти билан танишди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






