Бугун Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — “Ҳосил байрами” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
2025-12-21 22:30:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғориш тизимларини яхшилаш, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, замонавий техника ва илмий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди. Жорий йилда минглаб гектар ер майдонлари қайта ўзлаштирилиб, каналлар реконструкция қилинди ҳамда юзлаб янги қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари соҳага жалб этилди.
Тантанали маросимда бир гуруҳ фаолларга Наманган вилояти ҳокимининг "Фахрий ёрлиғи" ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида республикамизнинг таниқли санъаткорлари - Хуршид Расулов, Феруза Жуманиёзоваларнинг қўшиқлари байрамга ўзгача файз бағишлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









