Йўл қурилиши: йил сарҳисоби ва янги режалар тақдимоти ўтказилди
2025-12-18 20:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳудудида умумий фойдаланишдаги ҳамда ички хўжалик автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 14 336 километрни ташкил этади. Жорий йилда йўл инфратузилмаси соҳасида 1 488 км йўлларда, 8 дона кўприкларда қайта қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳозирга қадар амалга оширилган ишларни бирма-бир тахлил қилиб, келгуси йил учун белгиланган лойиҳалар билан батафсил танишди.
2026 йилда 103 дона объектларда 550 км автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.
Вилоят ҳокими ҳар бир лойиҳа бўйича таклифларни ўрганиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликлар олдини олиш, жамоат транспорти хизмати сифатини яхшилаш, хориждан янги замонавий автобуслар келтирилишини тезлатиш, барча ишларни белгиланган муддатларда, сифатли даражада бажариш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








