Семинар
2025-12-18 17:45:00 / Янгиликлар

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов жорий йил қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар, хусусан, сув тежовчи воситалардан фойдаланиш аҳамияти ва самараси ҳақида тўхталди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев сўнгги йилларда сув тақчиллиги нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда долзарб муаммога айланаётганини таъкидлади. Ушбу шароитда қишлоқ хўжалиги экинларини кафолатли сув билан таъминлашда замонавий, сув тежовчи суғориш технологияларини кенг жорий этиш муҳим аҳамият касб этишини айтди.
Семинарда қуёш панеллари орқали ишлайдиган “КАВСАР” мобиль суғориш тизимини амалиётга жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутахассислар томонидан кўргазмада тақдим этилган янги қурилманинг ишлаш механизми, унинг афзалликлари ҳамда мазкур технологияларни жорий этишда давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









