Косонсой туманида 24/7 режимидаги кўча ташкил этилади
2025-12-18 13:30:00 / Янгиликлар

Лойиҳага мувофиқ, мазкур йўлнинг икки томони кенгайтирилиб, замонавий савдо ва сервис шохобчалари ташкил этилади. Ушбу объектлар 24 соат давомида аҳоли хизматида бўлади.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу кўчада бўлиб, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа таклифлари билан танишди. Шунингдек, нуронийлар ва маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашиб, келажакда бу йўллар Янги Ўзбекистон қиёфасидаги замонавий кўринишга эга бўлишини таъкидлади.
Вилоят раҳбари ушбу лойиҳа транспорт ҳаракатидаги тирбандликларни камайтириш, пиёдалар учун қулай шароит яратиш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этиб, ҳар бир объект бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, вилоят ҳокими туманнинг “Қорасув” маҳалласи ҳудудида 2025–2026 йилларга мўлжалланган кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши бўйича лойиҳа таклифлари билан ҳам танишди.
Косонсой тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





