В Ёшлар пара Осиё ўйинларида Наманган спортчилари 20 та медаль билан юртга қайтди
2025-12-15 12:15:00 / Янгиликлар

Мусобақалар якунига кўра, Наманган вилояти спортчилари жами 20 та медални қўлга киритди. Шундан 6 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та броньза медали бўлиб, спортчиларимиз юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилдилар.
Жумладан Пара пауерлифтинг спорт тури бўйича
Арзиматов Умиджон — 88 кг вазн тоифаси олтин медаль
Муҳаммаджонов Омадбек — +107 кг вазн тоифасида 🥇олтин медаль
Октамова Рухшона — 67 кг тоифасида ҳамда аралаш жамоавий баҳсларида 🥇олтин медаль
Нематуллаева Гулюз — 73 кг вазн тоифасида 🥇олтин медаль ҳамда аралаш жамоавий баҳсларда 🥈кумуш медаль
Пара енгил атлетика спорт тури бўйича
Болтабоев Абдужалил — 400 метрга югуриш баҳсларида 🥇олтин медаль
Пара пауерлифтинг спорт тури бўйича
Ибрагимов Жасурбек — +107 кг вазн тоифасида🥈 кумуш медаль
Усмонжонов Хусниддин — 97 кг вазн тоифасида ҳамда аралаш жамоавий баҳсларида 🥈кумуш медаль
Пара енгил атлетика спорт тури бўйича
Аҳмаджанов Зиёбек — 800 метрга югуриш баҳсларида🥈 кумуш медаль
Пара сузиш спорт тури бўйича
Расулов Муҳаммадфозил — 100 м эркин усулда, 100 м чалқанча, 100 м брасс, 400 м эркин усулуда сузиш баҳсларида 🥈кумуш медаль ҳамда 50 м баттерфляй баҳсларида🥉броньза медаль
Солиев Аброржон — 200 м комплекс ва 400 м эркин усулуда сузиш баҳсларида 🥉броньза медаль
Пара пауерлифтинг спорт тури бўйича
Абдумаликова Гулсанам — 73 кг вазн тоифасида 🥉броньза медаль
Абдуманнобова Дилнаво — 67 кг вазн тоифасида 🥉броньза медаль
Наманган вилояти спортчиларининг ушбу натижалари мамлакатимизда пара спорт турларига бўлган эътибор ва яратилаётган шароитларнинг ёрқин самарасидир. Барча спортчиларимизни ва уларнинг мураббийларини эришилган ютуқлар билан муборакбод этамиз!
Наманган вилояти спорт бошқармаси
Aхборот хизмати









