“Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танлови: 1-ўрин Наманган вилоятига насиб этди
2025-12-11 18:45:00 / Янгиликлар

Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, иштирокчиларни қутлади ва нуронийларнинг фаолияти, уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳамда мамлакат тараққиётидаги ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Якуний натижаларга кўра, кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолиблиги Наманган вилоятига насиб этди: Уйчи тумани “Боғ кўча” маҳалла фуқаролар йиғини Кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбари Саидахон Убайдуллаева республика босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, жамғарманинг диплом ва пул мукофоти (voucher) билан тақдирланди.
Шунингдек, 2-ўринни — Тошкент шаҳри, 3-ўринни эса — Бухоро ва Навоий вилоятлари вакиллари қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорларга, шунингдек, 11 та номинациялар бўйича фаолларга мукофот ҳамда совғалар тантанали тарзда топширилди.
Беллашув фақат ғолибларни аниқлаш билан чекланиб қолмай, балки нуронийларимиз тажрибаси, ҳаётий сабоқлари ва ёшларга бўлган меҳрини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









