Наманган вилояти ҳокими ҳамда вилоят прокурорининг маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
2025-12-10 18:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда 30 нафардан зиёд тадбиркор ўз муаммо ва таклифлари билан иштирок этди. Улар кадастр ва ер муносабатлари, банк кредитлари, солиқ, экология, янги иш ўринларини яратиш, фаолиятни кенгайтириш, енгил саноат ва бошқа соҳалардаги муаммоларни кўтаришди.
Учрашувда иштирокчилар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов масъулларга аниқ топшириқлар берди, ижроси вақт талаб этадиган мурожаатлар эса белгиланган муддатда ҳал этилиши учун назоратга олинди.
-АйТи йўналишида турли янги дастурлар яратиб келяпман. Масалан, "Ҳашарчи" иловаси орқали ижтимоий тармоқлар ёрдамида аҳолига барча турдаги хизматлар кўрсатишни осонлаштириш кўзда тутилган. Бугун вилоят ҳокимига улар тақдимотини ўтказдим ва жамоат жойларида рекламаси бўйича ёрдам сўрадим. Мурожаатимни ва келгуси режаларимни батафсил тинглаб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар, фаолиятим бўйича эса қимматли тавсиялар бердилар, -дейди тадбиркор Хондамир Саидаҳмедов.
Бундай учрашувлар вилоятда бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш, давлат органлари билан тадбиркорлар ўртасида ишончли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









