Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси инфратузилмаси янгиланмоқда
2025-12-09 16:15:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманидаги ўрганишлари доирасида туман марказий шифохонасида бўлди.

Айни кунларда шифохона ҳудудида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, автотураргоҳ барпо этиш, аҳоли учун замонавий кутиш зали ҳамда ҳудудда янги яшил масканлар ташкил этиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Мазкур ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари атрофлича кўриб чиқилди.
Вилоят раҳбари сифат ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, амалга оширилаётган қурилиш ишларини ўз вақтида ва юқори савияда бажариш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Чортоқ тумани ҳокимлиги
Aхборот хизмати





