Конституциямиз қабул қилинганлигининг 33 йиллиги арафасида Чуст туманида яна бир муҳим ижтимоий лойиҳа фойдаланишга топширилди.
2025-12-06 19:10:00 / Янгиликлар
"Янгичак" маҳалласидаги 55-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини янги бинода давом эттирадиган бўлди.

Мазкур масканда амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари натижасида муассаса қуввати аввалги 50 ўриндан 90 ўринга кенгайтирилди. Болажонлар учун қулай ва хавфсиз инфратузилма яратилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Тантанали тақдимот маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, нуронийлар, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Муассасанинг замонавий биноси аҳоли, айниқса, ёш оилалар учун байрам арафасида катта қувонч олиб келди.








