Конститутция байрами арафасида Наманган туманида янги лойиҳа фойдаланишга топширилди
2025-12-06 12:30:00 / Янгиликлар
Бугун "Катта Тошбулоқ" маҳалласида жойлашган “TOSHBULOQ TEKS” МЧЖда “Матоларни бўяш” маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Янги лойиҳа тақдимотида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда туман жамоатчилиги вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.
“TOSHBULOQ TEKS” МЧЖ да мато, тўқиш, бўяш, матоларга гул босиш ва тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш олиб борилади. Корхонада 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









