Наманганда байрам тадбирлари ўтказилмоқда
2025-12-05 18:10:00 / Янгиликлар

Тадбир театр олдидаги ҳиёбонда ташкил этилган "Конституция сайли" билан бошланди.
Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов барчани қутлуғ сана билан табриклаб, Бош Қомусимизнинг моҳияти, вилоятда барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳамда келгуси мақсадлар ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этилди.
Тантанали маросимда сўзга чиққанлар янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталдилар.
Тантанали тадбир давомида вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан тайёрланган махсус композиция ҳамда вилоят санъат усталари ижросида катта концерт дастури намойиш этилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









